Қозоғистоннинг «ҚазТрансОйл» компанияси Россия нефтини мамлакат ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит билан етказишнинг нархларини белгилаб олди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, бош директор буйруғи билан 2017 йилнинг 10 ноябридан 31 декабрга қадар норезидентлар учун нефтни «Россия Федерациясининг Қозоғистон Республикаси билан чегараси – ‘Чағир’ нефть қуйиш пункти» йўналиши бўйича транспортировка қилиш учун минг километрга 1 тонна учун 11,7 доллар миқдорида нарх белгиланди.
«Чағир» пунктида нефтни темир йўл цистерналарига қўйиш 1 тонна учун 0,8 долларни ташкил этади.
Ўз навбатида, норезидентлар учун Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит орқали ўтказиш мақсадида транспортировка қилиш нархи тоннасига 22,9 долларни ташкил этади.
15 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автобензин ва дизель ёқилғиси нархи қимматлашмоқда. Аи-80 автобензини учун янги чакана нарх литрига 3800 сўмни (ўсиш — 35,7 фоиз), Аи-91 учун — 4300 сўмни (+43,3 фоиз), дизель ёқилғиси учун — 4100 сўм (+72,6 фоиз) ва ЭКО дизель ёқилғиси учун — 4200 сўм (+71 фоиз) қилиб белгиланди.
Изоҳ (0)