Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ички ишлар идоралари ходимлари томонидан меҳмонхонада қўшмачилик қилган эркак қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, ҳодиса 12 ноябрь куни соат 19:45 атрофида, тумандаги «SMS ИТИ» меҳмонхонасида юз берган.
Меҳмонхонанинг 34 ёшли администратори 220 минг сўм эвазига 1993- ва 1995 йилларда туғилган икки кишининг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган.
220 000 сўм пул далилий ашё сифатида олиб қўйилган, меҳмонхона администратори нисбатан эса Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)