Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистонда интернет орқали товар ва хизматларга пул тўлашда халқаро валюта пластик карталаридан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Бу борада Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов баёнот берди.
«Ҳозирги пайтда техник ишлар олиб борилмоқда, уларни шу йилнинг декабригача якунлашни режалаштирмоқдамиз. Ушбу хизматнинг жорий этилиши, масалан, олдиндан меҳмонхона учун тўлаш ёки интернетда қандайдир товар ёки хизматни сотиб олиш имконини беради», — деди у.
Бунинг натижасида яқин вақт ичида Ўзбекистонда Visa халқаро карталарини миллий валюта билан тўлдириш ва ундан электрон тўловларда фойдаланиш имкони туғилади.
Марказий банк раисининг ўринбосари, шунингдек, агарда одамларда хорижий валютага четга чиқмасдан туриб эҳтиёж туғилса, бу тўсиқни йўқ қилиш борасида чоралар кўрилишини айтди.
Ҳозирги пайтда ўзбекистонликлар Visa халқаро карталарини нақд хорижий валюта билан тўлдиришга мажбур.
Изоҳ (0)