60 йилдан буён илк бор Жаҳон Чемпионатидан четда қолган Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура истеъфога чиқарилди.
180 дақиқа давомида Швеция дарвозасига йўл топа олмаган Италия, 1958 йилдан буён илк марта мундиалдан четда қолди
Вентура жамоани Евро—2016 якунига етгач, Антонио Контедан қабул қилиб олганди. Шундан кейин Италия ЖЧ—2018 саралашида Испания билан, плей-офф босқичида эса Швеция билан рақобатлаша олмади ва Россия мундиалида иштирок этмайдиган бўлди.Швецияга қарши Милан шаҳрида ўтган аламли ўйиндан сўнг 1997 йилдан буён Италия терма жамоаси сафида ўйнаб келаётган дарвозабон Жанлуижи Буффон термадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу қарорга жаҳоннинг энг яхши посбонларидан бири кўзларидаги ёш билан келди.
Мен терма жамоани тарк этяпман ва уни ёш футболчиларга қолдиряпман. Италия футболининг келажаги бор. 10 йил давомида терма либосида Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Де Росси билан бирга ўйнадик. Бугун улар ҳам терма жамоадаги сўнгги ўйинларини ўтказишди.Жанлуижи Буффон, «Ювентус» дарвозабони
Буффон «мовий гвардиячилар» учун 174 та учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 140 та гол ўтказиб юборди. У Италия билан 2006 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 2012 йилда эса Европа Чемпионатида финалга қадар етиб борди.
Юқорида таъкидланганидек, Буффон қаторида Даниэле Де Росси, Жоржо Кьеллини, Леонардо Бонуччи, Андреа Бардзальи каби футболчилар ҳам Швецияга қарши ўйинда ўзларининг Италия термаси сафидаги сўнгги учрашувларини ўтказишди.
Изоҳ (0)