Милан шаҳрида Швецияни таслим қила олмаган Италия термаси ЖЧ—2018 дан четда қолди. Беллашувдан кейин бир қатор футболчилар Италия термасидаги фаолиятига якун ясади.
Италия футболи етакчиларидан Буффон, Кьеллини, Бардзальи, Де Росси ва Бонуччи терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Улардан бири Даниэле Де Россининг ўйин давом этаётган бир вақтдаги ҳаракати кўпчиликнинг диққатини тортди ва ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бош мураббий Вентуранинг ёрдамчиси Де Россига яқинлашиб, майдонга тушиш арафасида эканини ва чигалёзди машқларини бошлаши кераклигини тушунтирди.Швециядаги дастлабки ўйинда майдонга тушган ва асабий давом этаётган жавоб беллашувини захирадан кузатаётган Де Росси эса ёрдамчига ўшқирди: «Жин урсин, нима учун мен тушишим керак?! Ахир, бизга дуранг эмас, ғалаба керак!»
Де Росси таянч зонада самарали ҳаракат қиладиган футболчи. У берилган топшириқни бажариб, ўйин темпини туширишга интилиши ва ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қила олиши мумкин. Ўз кучини тўғри баҳолай олган тажрибали футболчи, унинг ўрнида гол уришда ёрдам бера оладиган бошқа шериги тўп суришини истаган.
Вентура бундай кайфиятдаги футболчини майдонга туширмади. Италия эса барибир шведлар дарвозасига йўл топа олмади.
Изоҳ (0)