13 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳри суди Ўзбекистон фуқароси Ойбек Носировни 8,5 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Қамоқ муҳлати оғир тартибли колонияда ўталиши белгиланди.
2017 йил 1 майда «Везёт» такси хизмати ҳайдовчиси, расман ишсиз ҳисобланган Носиров маст аҳволдаги йўловчи билан ихтилофга борган. Жанжал мижоз йўлкира ҳақи устида келиб чиққан.
Йўловчи машинадан чиққанида Носиров унинг ортидан югуриб бориб, кўкраги ва бошига отвёртка билан зарба берган. Олинган жароҳатлар оқибатида йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Носиров жиноят жойидан қочган ва, тергов версиясига кўра, йўловчи ўлгани ҳақида ҳам билмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни эртаси куни ушлаган.
Изоҳ (0)