4 декабрь куни «Бунёдкор» стадиони футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал ўйинига мезбонлик қилади.
Ҳал қилувчи ўйинга «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари етиб келди. Ҳар икки жамоа пойтахтники бўлгани учун, ЎФФ беллашувга мезбонлик қиладиган стадион борасида «Бунёдкор»да тўхталди.
15:00 да старт оладиган беллашувни томоша қилиш учун ОФК президенти Шайх Салмон ҳам ташриф буюради. ЎФФ хабарига кўра, мана шу учрашувни стадиондан томоша қилиш мухлислар учун бепул қилиб қўйилди. Финал арафасида эстрада юлдузлари иштирокида концерт ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
ЎФФ финал ўйини учун видео превью ишлаб чиқди. Бунда «Локомотив» ва «Бунёдкор» футболчилари ролик учун алоҳида суратга тушиб бергани диққатга сазовор. «Локомотив» футболчиларидан Темур Кападзе, Игнатий Нестеров ва Жалолиддин Машарипов, «Бунёдкор» вакилларидан Достон Ҳамдамов, Миржамол Қосимов ҳамда Мурод Зухуров превьюда чиқиш қилган.
Изоҳ (0)