Туркия бош вазири Биноли Йилдирим АҚШга сафари чоғида Россиядан С-400 зенит-ракета комплексларининг харид қилиниши мажбурий қадам бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«С-400 тизимлари — бизнинг танловимиз эмас, бу зарурат. Биз ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини НАТО мамлакатларидан олмоқчи эдик, лекин АҚШдан зарур ёрдамни олмадик», — деди у.
Шу билан бирга, Йилдирим Анқара НАТО билан алоқаларини давом эттиришини таъкидлади:
«НАТОдан воз кечиш ниятимиз йўқ. Россия билан алоқа бизга замонавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг йўқлиги туфайли керак».
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 12 сентябрь куни Анқара ва Москва С-400 комплекслари етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)