Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида фуқаро ўз куёвига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 6 ноябрь куни фуқаро ўз уйида куёви билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Орада улар жанжаллашиб кетган, оқибатда фуқаро ўз куёвига пичоқ билан тан жароҳати етказган.
«Жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган», — дейилади Тошкент вилояти ИИБ ахборотида.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан пичоқ урган шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ: Хабар таҳрирланди; хабарнинг дастлабки кўринишида куёвга пичоқ қайнотаси томонидан урилгани ёзилган эди, бироқ ИИБ ахборотида гумонланувчининг куёвга қандай қариндошлиги кўрсатилмаган.