Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти, Приозёрск шаҳрида жойлашган Россия жанговар қисми ҳарбий хизматчиси балиқ ови чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда хизматлари маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Хабарномада айтилишича, 11 ноябрь тунида Приозёрск шаҳридан 150 километр нарида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилган. Олти қутқарувчи, маҳаллий аҳоли вакилларидан беш кўнгилли, жанговар қисмнинг 15 хизматчиси икки Россия фуқаросини қидириш ишларини олиб борди. 1981 ва 1985 йилларда туғилган фуқаролар балиқ овига кетиб, қайтиб келмаган эди.
Бедарак йўқолганларнинг иккиси ҳам Россия ҳарбий хизматчилари эди. Улардан бирининг танаси маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан топилди. Иккинчи ҳарбийни қидириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)