Денгиз ва атмосфера институти биологлари Алгарви соҳилларида олиб борилаётган ишлар чоғида қадимги тарихий турга мансуб акулани тутди. Бу ҳақда «Наука.ТВ» хабар бермоқда.
Ушбу ноёб акула тури — Chlamydoselachus Anguineus 80 миллион йил муқаддам пайдо бўлган бўлиб, динозаврлар замондоши ҳамда тирик организмлар ичида энг қадимийси ҳисобланади. У яхши ўрганилмаган, лекин 300 та тиши борлиги билан қўрқинчли кўринади ва айнан шу жиҳати билан машҳур.
Акуланинг бу тури одамлар учун хавфли эмас. Лекин япониялик денгизчилар уларнинг тўрларини узадиган ушбу жониворни хушламайди. Йиртқич калмарлар ва майдо балиқлар билан озиқланади, лекин баъзан бошқа акулани ҳам ейиши мумкин.
Ўтган йили россиялик денгизчи Роман Фёдорцов Мурманск яқинида шунақа акулани тутиб олган эди.
Изоҳ (0)