Хитойнинг аэродинамик қувурга жойлаштирилган гипертовушли DF-ZF учувчисиз ҳарбий самолёти CCTV телеканалининг репортажида намойиш этилди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Хабарга кўра, самолёт соатига 12 минг километргача тезликка эриша олади ва ядро каллакли ракеталар билан жиҳозланади.
Гипертовушли қурол устида Россия ва АҚШ ҳам ишламоқда. Бундай воситаларни ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ёрдамида бартараф этиш қийин ҳисобланади.