Эрон Сурияда доимий ҳарбий база қурмоқда. Бу ҳақда Ғарб махсус хизматларига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, Эрон Дамашқдан 14 километр жанубда, Сурия армияси томонидан назорат қилинадиган ҳудудда қурилиш ишларини бошлаб юборган.
Сунъий йўлдош орқали олинган суратлар ҳам ушбу ҳудудда қурилиш ишлари бошланганини тасдиқлади.