Филлиппин фаоллари ASEAN саммитида иштирок этишни режалаштирган АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга ташрифига қарши норозилик билдирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланиб «РИА Новости» маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Таъкидланишича, 10 ноябрь, жума куни 350 нафарга яқин одам Маниладаги АҚШ элчихонаси томон «юриш» қилган, бироқ улар полиция томонидан тўхтатиб қолинган.
13 ноябрь куни норозилик намойишчилари Трампнинг қўғирчоғини ёқиб юборишни, шунингдек, АҚШ элчихонаси ва саммитнинг асосий тадбири бўлиб ўтадиган Халқаро анжуманлар марказида намойишлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, Дональд Трампнинг Жанубий Кореяга ташрифи вақтида ҳам юзлаб корейслар Сеулда норозилик намойиши ўтказган эди.
Изоҳ (0)