Жанубий Корея суди мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Ким Кван Чжинни ҳибсга олди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Собиқ вазир Жанубий Кореянинг аввалги президенти — Ли Мён Бак бошқаруви даври (2008—2013 йиллар)да ўз ваколатини суиистеъмол қилишда ҳамда ҳарбий жиноят кодексига сиёсий аралашувга йўл қўйиб берганликда айбланмоқда.
Шунингдек, Ким Кван Чжин ва унинг ўринбосари офицерлардан собиқ президент режимини интернет орқали тарғиб қилишда фойдаланганликда ҳам айбланмоқда.