Саудия Арабистони бошчилигидаги Форс кўрфази араб давлатлари ҳарбий коалиция кучлари томонидан Яман портларининг қамалга олиниши вақтинчалик чора бўлиб, қисқа муддат давом этади. Бу ҳақд Саудиянинг БМТдаги доимий вакили Абдулла ал-Муаллимий баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Унинг маълум қилишича, қамал ҳолатига қарамай, озиқ-овқат юкларининг мамлакатга етказилиши давом этади.
«Бу чоралар вақтинча … Улар конкрет вазиятга жавобдир. Вазият ўнглангач, чоралар бекор қилинади», — деди ал-Муаллимий Al Sharq al Awsat нашрига берган интервьюсида.
Ар-Риёдга хусийлар томонидан ракета ҳужуми уюштирилгач, Саудия Ямандаги портлар ва ҳаво кириш йўллари ёпилишини маълум қилган эди. БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик бунинг оқибатида мамлакатда очлик юзага келиши ва тиббий муассасалар ёпилиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.
Изоҳ (0)