Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги собиқ лифцозлик заводи ҳудудида ташкил этилган саноат мажмуасида бўлиб, вилоятда амалга оширилаётган енгил саноат лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев вилоятдаги корхоналарида ишлаб чиқарилган енгил саноат маҳсулотлари намуналарини кўздан кечирди.
Президент соҳада яратиладиган ҳар бир ишчи ўрни муҳим экани, бу корхоналар истиқболини белгилаш ва аҳолини доимий иш билан таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шу ерда терини қайта ишлаш, чарм-пойабзал ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлат раҳбари «Идеал Электролюкс» Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маиший техника жиҳозлари, «Сино» акциядорлик жамиятида тайёрланаётган музлаткич ва совуткичларни кўздан кечириб, маҳсулотларни ташқи бозорга йўналтириш, экспорт имкониятларини ошириш юзасидан топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Ислом Каримов қабри зиёратидан бошлаган эди.
Изоҳ (0)