Россиянинг Олтой ўлкасида автобус икик енгил машина билан тўқнашди. Бу ҳақда «Свободная пресса» нашри хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида Суриядан яқинда қайтиб келган тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Авария 8-ноябрь куни эрталаб рўй берди. Toyota ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, тексари йўлга чиқиб кетди ва тўсиққа, кейин эса автобус ва яна бир енгил автомобилга урилди.
Toyota ҳайдовчиси ва машинанинг барча йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар 41659-сонли ҳарбий қисм хизматчилари бўлиб чиқди. Уларнинг уч нафари бир ой олдин, 21 ёшли яна бири эса уч кун муқаддам Суриядан қайтган эди.
Изоҳ (0)