Германиянинг Қуйи Саксония ери ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари собиқ тиббий биродар, айни пайтда қамоқда умрбод жазо муддатини ўтаётган Нильс Хёгель 106 кишини ўлдирганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдин у 84 беморни ўлдиришда гумонланаётган эди. Янги келтирилган миқдор олдингидан 16 кишига кўпроқ.
Олдинги ҳолатлардаги каби, Хёгель беморларда юрак ёки қон айланиш тизимида асоратларни келтириб чиқарадиган дори воситаларидан фойдаланганликда гумонланмоқда. Шундан сўнг у ҳамкасбларининг ҳурматига лойиқ бўлиш учун беморларни даволаган, бироқ доим ҳам уларнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Полиция янги тиббиёт текшируви доирасида уч йил ичида юздан ортиқ тиббий варақаларни ўрганиб чиқди ва экспертиза учун юздан ортиқ эксгумацияларни амалга оширди.
40 ёшли Хёгель шундоқ ҳам умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. У олти жиноятда, жумладан, икки нафар беморни ўлдиришда айбдор деб топилган. Терговлар давомида у яна ўнлаб қотилликларни амалга оширганини тан олди.
Изоҳ (0)