Саудиялик бадавлат инсонлар минтақадан активларини олиб чиқиш йўлларини қидирмоқда. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошининг билдиришича, катта миқдордаги бойлик эгалари уларнинг активлари коррупцияга қарши кампания доирасида давлат ҳисобига ўтиб кетиши мумкинлигидан чўчимоқда.
Активларни Саудиядан ва минтақанинг бошқа давлатларидан олиб чиқиб кетиш йўллари банклар, компания бошқарувчилари ва молиявий маслаҳатчилар томонидан муҳокама қилинмоқда. Бу музокараларнинг тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Ўз навбатида, Bloomberg агентлигига интервью берган экспертлар Саудия Марказий банки бутун дунё банклари билан яхши алоқа ўрнатгани, активлар ҳаракатини кузата олишини айтиб, капитални мамлакатдан чиқариб кетиш осон бўлмаслигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)