Ўзбекистон ва Тожикистон давлат газ компаниялари ўзбек газини етказиб беришни қайтадан йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Компаниялар ўртасидаги музокаралар Тошкентда бўлиб ўтди, деб хабар беради Uz24.
«Айни пайтда биз бунинг устида ишламоқдамиз, Ўзбекистон томонининг газ нархи бўйича таклифини кўриб чиқмоқдамиз. Умид қиламизки, қўшни мамлакатдан газ етказмалари яқин ойларда қайтадан бошланади», — деди «Тожиктрансгаз» вакили.
Ўзбекистон 2012 йили Тожикистонга газ етказишни тўхтатган эди. Тожикистоннинг ўзида газ жуда кам миқдорда қазиб олинади — йилига 3 миллион кубометр миқдорида.
Изоҳ (0)