Давоми: Ўзбекистондаги барча давлат органлари ва ташкилотлари 2022 йилдан иссиқ сув таъминотидан узиб қўйилади; Шавкат Мирзиёев «Ўзтрансгаз» ва «Ўзбекэнерго» фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади
Жумладан, пишган ғишт, гипс, цемент ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, муайян хизматлар кўрсатувчи (ресторанлар, кафелар ва бошқа) истеъмолчилар уланган қуввати 750 кВА бўлган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўрнатиладиган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган истеъмолчилар электр энергия учун ҳисоб-китобларни сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича амалга оширади.
Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станцияларига нисбатан татбиқ этилмайди.
«Республиканинг электр таъминоти тизимига юкламани тенглаштириш мақсадида электр энергиядан фойдаланганлик учун тўловларнинг қулай тарифлари жорий қилинмоқда», — деб ёзади ЎзА.
Хусусан, тиғиз пайт — эрталабки ва кечки вақтда (белгиланган тартибда ўрнатилади) фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллаш орқали амалга оширилади.
Энг кам юкламали соатларда, яъни тунги пайтда белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентдан фойдаланилади. Бунда белгиланган тариф ярим тиғиз пайтда, яъни сутканинг ёруғ вақтида электр энергия таъминотига тўловлар учун сақланиб қолади.
Изоҳ (0)