Шотландия парламенти биносида эвакуация эълон қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Парламент матбуот хизмати тарқатган баёнотда эвакуацияга қандай воқеа сабаб бўлгани аниқлаштирилмаган.
Шу билан бирга, BBC News мухбири депутатлардан бирига оқ кукун сепилган мактуб йўллангани туфайли бино бўшатилган.
Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда.
2001 йил 11 сентябрь терактидан сўнг АҚШ почта бўлинмаларига шу турдаги мактублар кела бошлаган эди. Ушбу оқ кукунлар Сибирь куйдиргиси спораларидан иборат эди. Бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 17 киши хасталанган эди.
Изоҳ (0)