Саудия Арабистони Ямандаги исёнчи хусийларнинг етакчилари ҳақидаги маълумот учун 400 миллион доллар мукофот эълон қилди. Бу ҳақда, Saudi Press Agency агентлигига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Мукофотни қироллик ички ишлар вазирлиги эълон қилди. Пул мукофоти хусийлар етакчиларининг ҳибсга олинишига сабаб бўладиган янгиликни айтган ёки уларнинг аниқ жойлашувини маълум қилган кишига берилади.
Хусийлар охирги пайтларда Саудияга тез-тез ҳужумлар уюштириб турибди. Жумладан, Ямандан бир неча кун олдин Ямандан учирилган ракета қироллик ракета ҳужумига қарши мудофаа воситалари томонидан уриб туширилди, аммо ар-Риёд аэропорти яқинида портлади. Бу ҳаракатларга жавобан Саудия Арабистони дадил қадамлар ташлаб, хусийлар етакчиларини қидиришга киришди.
Саудия Арабистони бошчилигидаги Форс кўрфази араб давлатлари ҳарбий коалицияси Яманда исёнчи хусийларга қарши курашмоқда. Улар расмий президент Абд Раббу Мансур Ходий режимини ҳимоя қилмоқда.
Изоҳ (0)