Франция ва Швейцария ҳуқуқ-тартибот органлари 7 ноябрь куни ўтказилган қўшма аксилтеррор операцияси чоғида ўн кишини ушлади. Бу ҳақда, Le Figaro газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳибсга олинганларнинг ёши 18–65 орасида. Улар Франция ҳудудида теракт уюштиришни режалаштиргани маълум. Бу нарсани улар ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиб борган.
Террорчилар Франциянинг Прованс – Альп – Ложувард қирғоқ минтақасида, шунингдек, Парижда ушланди. Яна бир гумондор Швейцария ҳудудида тутиб қолинди. У Франциядаги шериклари билан мунтазам алоқа қилиб турган.
Изоҳ (0)