Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳрида Амирлик термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашувга ўзбекистонлик футболчиларни «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев тайёрлайди.
Рўзиқул Бердиев миллий терма жамоага Игорь Сергеев ва Александр Лобановни чақирмоқчи эмас
Бердиев бугун — 6 ноябрь куни миллий терма сафида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар номини эълон қилди. Улар жами 23 нафар. Аввалроқ йиғинда бирорта ҳам легионер футболчи қатнашмаслиги айтилганди.Бош мураббий энг кўп футболчини «Насаф»дан олди — 6 нафар. Боиси, Қарши клуби Олий Лиганинг кетма-кет 9 та турида зафар қучиб, энг яхши формада бўлиб турибди. «Локомотив» ва «Бунёдкор»дан 5 нафардан футболчи жалб қилинди. Етакчилар орасидан энг ками «Пахтакор»га тегишли — 3 нафар. Шунингдек, «Бухоро», «Қўқон-1912», «Навбаҳор» ва «Машъал» жамоаларидан ҳам футболчи бор.
БАА термаси «Милан» ва Япония билан тарихий натижа қайд этган Альберто Дзаккеронини олиб келди
Ўзбекистон термаси 10 ноябрь куни Тошкентда йиғилади ва 12 ноябрь куни Амирликларга учиб кетади. Ўртоқлик ўйини Ал-Айндаги «Ҳалифа Бин Зайд» стадионида ўтади. У Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.Ўзбекистон миллий термаси
Дарвозабонлар:- Игнатий Нестеров — «Локомотив»
- Санжар Қувватов — «Насаф»
- Жавоҳир Илёсов — «Машъал
- Ислом Тўхтахўжаев — «Локомотив»
- Шуҳрат Муҳаммадиев — «Локомотив»
- Акмал Шораҳмедов — «Насаф»
- Фаррух Сайфиев — «Насаф»
- Шерзод Аъзамов — «Пахтакор»
- Акром Комилов — «Бунёдкор»
- Рустам Ашурматов — «Бунёдкор»
- Ислом Қобилов — «Бунёдкор»
- Сардор Мирзаев — «Локомотив»
- Азиз Ғаниев — «Насаф»
- Баҳром Абдураҳимов — «Насаф»
- Одил Ҳамробеков — «Насаф»
- Владимир Козак — «Пахтакор»
- Жасур Яхшибоев — «Пахтакор»
- Достон Ҳамдамов — «Бунёдкор»
- Отабек Шукуров — «Бунёдкор»
- Жавоҳир Сидиқов — «Қўқон-1912»
- Азиз Турғунбоев — «Навбаҳор»
- Марат Бикмаев — «Локомотив»
- Иван Нагаев — «Бухоро»
Изоҳ (0)