2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда чиқарилган пластик карталар сони 20,05 миллион донадан ошди. Бу ҳақда, Ўзбекистон марказий банкига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг тижорий банклари 231516 терминал ҳамда 5434 банкомат ва инфокиосклар ўрнатди.
Регулятор маълумотларига қараганда, терминаллар орқали амалга оширилган тўловлар суммаси 40,48 триллион сўмни ташкил этди.
Истеъмолдаги пластик карталар сони бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринда турибди — 4723130 дона. Бу борада Жиззах вилояти 590712 дона карта билан охирги ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)