Нигерия жанубида шу йилнинг октябрь ойида номаълум шахслар томонидан гаровга олинган тўрт нафар британиялик тутқунлардан бири ўлдирилди, уч нафар қўйиб юборилди. Бу ҳақда, Буюк Британия ТИВга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Баёнотга кўра, 13 октябрь куни Нигерия жанубидаги Дельта штатида номаълум шахслар Бирлашган Қиролликнинг тўрт фуқаросини гаровга олган. Улар мамлакатга маҳаллий аҳолини бепул даволаш ҳамда миссионерлик фаолиятини амалга ошириш учун келган эди.
Британия ва Нигерия ҳукуматларининг ҳамкорлиги туфайли омон қолган уч тутқунни озод этишга эришилди.
Изоҳ (0)