ИШИД террорчи гуруҳи Яманнинг Адан шаҳрида полиция идорасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам хабар қилинганидек, миналаштирилган автомобиль Хормаксар шаҳридаги ИИВ жиноий қидирув бошқармаси биноси олдида портлатиб юборилди.
Ҳужум оқибатида беш нафар зобит ҳалок бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)