Kingdom Holding инвестицион компанияси эгаси, Саудия Арабистони қиролининг жияни, миллиардер ал-Валид бин Талал коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган қироллик оиласи аъзолари ичида бор. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Муқаддам Саудияда коррупция айблови бўйича 11 шаҳзода ва амалдаги ҳукуматнинг тўрт нафар вазири ҳибсга олингани маълум қилинган эди.
Ал-Валиддан ташқари, ҳибсга олинганлар орасида собиқ молия вазири Иброҳим ал-Ассоф бор. Ундан ташқари, яна ўнла собиқ вазирлар ушлангани ҳақида маълумот бор.
Изоҳ (0)