Ироқ шимолидаги Киркук шаҳри марказида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, худкуш жангари ўзини портлатиб юборган. Теракт «Ҳашд аш-Шаъбий» қуролли гуруҳи жангчиларининг ёнида содир этилган.
Бир неча ҳарбий ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Қурбонлар сони ҳозирча аниқ эмас. Бундан ташқари, етти киши яраланди.
Изоҳ (0)