Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида мусобақа тарихида рўй бермаган ҳолат кузатилди. Яъни, учрашувни асосий таркибда бошлаши керак бўлган ҳамда машғулот ўташ учун стдионга чиққан футболчи майдондан четлатилди.
Патрис Эвра Эрик Кантонани такрорлади ва ўзини ҳақорат қилган мухлис бошига бутсаси билан зарба берди
Гап франциялик ҳимоячи Патрис Эвра ҳақида бормоқда. «Марсель» аъзоси ўз клуби мухлислари томонидан ярим соатлар ҳақорат қилинди. Кейинроқ фанатлар «Витория Гимарайнш» стадионига тушиб ҳам бу ишни давом эттирди. Чидай олмаган Патрис Эвра эса ўзига энг яқин бўлган мухлис ёнига югуриб бориб, бутсаси билан унинг бошига зарба берди.Рефери ўйин бошланмай турибоқ Эврани четлатди. Демак, Патрис камида 1 та учрашувни қўйиб юбориши шарт. Бироқ УЕФА бу билан чекланмайди. Ташкилот матбуот хизматининг хабар беришича, Патрис Эврага қарши иш очилган. Тартиб-интизом қўмитаси 10 ноябрь куни якуний қарорини эълон қилади.
1995 йилнинг 25 январь куни франциялик бошқа бир футболчи Эрик Кантона ҳам шунга ўхшаш ишни амалга оширгани футбол оламида анча машҳур. «Кристал Пэлас»га қарши беллашувдан четлатилган «Юнайтед» ҳужумчиси, мухлисларнинг рацистик руҳдаги гапларига чидай олмаган ва улардан бирини югуриб бориб, тепганди. Бу иши учун Эрик Кантона 1 йилга футболдан четлаштирилган.
Изоҳ (0)