Россияликларнинг 70 фоизи телебошловчи Ксения Собчакнинг 2018 йилги президент сайловида иштирок этиш қарорига салбий баҳо берди. Буни «Жамоатчилик фикри» фонди ўтказган сўров натижалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Респондентларнинг 20 фоизи бунга бефарқ эканликларини билдирди ва фақат 6 фоизи телебошловчининг ташаббусини маъқуллади.
Сўровда иштирок этганларнинг 49 фоизи Собчакка салбий муносабатда эканлигини, 40 фоизи бефарқ эканлигини билдирди.
Россияликларнинг 86 фоизи Собчакнинг бу режаларидан хабардор эканлигини тан олди. 12 фоиз россияликлар бу ҳақда эшитмаганини маълум қилди.
Сўров 28–29 октябрь кунлари Россиянинг 53 субъектидаги 104 аҳоли яшаш пунктида 1500 респондент орасида ўтказилди.
Изоҳ (0)