Ироқ ҳарбийлари 3 ноябрь куни ИШИД жангарилари назорати остида турган ал-Қоим шаҳрини эгаллади. Бу ҳақда, Baghdad Post газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, бу шаҳар ИШИДнинг Ироқ ҳудудидаги охирги таянчи эди.
Сентябрь ойида Ироқ армияси ал-Қоим яқинидаги Акашат шаҳрини жангарилардан тозалаш операциясини бошлаган эди.
Ҳукумат қўшинларини АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари ҳаводан қўллаб-қувватламоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)