Барселона шаҳри Каталониянинг Карлес Пучдемон бошчилигидаги ҳукуматининг федерал ҳокимият томонидан четлаштирилишини қонуний акт деб ҳисоблайди. Бу ҳақдаги декларация Каталония пойтахтининг шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланди, деб хабар беради «ТАСС».
«Каталониянинг 2015 йил 27 сентябрь кунги плебисситда сайланган ҳукумати Каталониянинг легитим ҳукумати деб тан олинсин», — дейилади резолюция матнида.
Резолюция «Каталония сўл республикачилари» партияси томонидан овоз беришга қўйилган эди.
Шу декларациянинг ўзида ўшанда сайланган Каталония парламенти минтақа халқининг ягона легитим вакили эканлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)