Италия вице-чемпиони сифатида Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Римнинг «Рома» клуби кўпчиликни ажаблантиришда давом этмоқда.
«ПСЖ» тўхтамоқчи эмас. Париж клуби Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 4-ўйинида ҳам йирик ғалабага эришди
Бир тур аввал Лондонда «Челси» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган «Рома», Англия чемпионига қарши такрорий ўйинда ҳам 3 та гол уришнинг уддасидан чиқди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Антонио Конте жамоани қабул қилиб олганидан буён, «аристократлар» фақат бир марта — 1 йил аввал сентябрь ойида «Арсенал»дан йирик мағлубият қабул қилиб олганди — 0:3.Энди эса Конте навбатдаги йирик мағлубиятни ўз ватанида кўрди. Қайд этиш керак, «Челси» Лондон дербисидаги мағлубиятдан кейин ўзига келиб олган ва кетма-кет 13 та беллашувни ўз фойдасига ҳал қилганди. Бу эса клубни чемпионлик пойгасидаги энг яхши юриши бўлган. Конте ва «Челси» Чемпионлар Лигасидаги «тарсаки»дан кейин ҳам шундай қила оладими ёки йўқ — вақт кўрсатади.
Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилган Мадриднинг «Атлетико» клуби эса қаторасига иккинчи ўйинда ҳам Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клубини енга олмади. «Қорабоғ» гуруҳ босқичига йўл олиб, мамлакат тарихига кирганди. Энди эса кўпчиликни ҳайрон қолдириб, «Атлетико» билан икки бор дуранг ўйнади. Қўшимчасига, озарбайжонликлар ярим соатга яқин вақт давомида майдонда бир киши кам ўйнаб ҳам, дурангни сақлай олди.
Изоҳ (0)