Ўзбекистондаги Discover Invest қурилиш компанияси Тошкент марказида энг йирик савдо-кўнгилочар мажмуани барпо этмоқчи, деб ёзади «Письма из Ташкента» нашри.
50 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайдиган Atlas СКМ чет эллик қурувчилар билан ҳамкорликда савдо-кўнгилочар мажмуаларни қуришнинг халқаро стандартларига мувофиқ тарзда барпо этилади.
Мажмуа ичида мамлакатдаги энг йирик оилавий кўнгилочар марказ жойлашади. Мажмуа иккита ер ости қаватини ва ертўладаги тураргоҳни, кўплаб савдо галереяларини, супермаркетлар, ресторанлар ва кафеларни, шунингдек, болалар учун ўйин майдончаларини ўз ичига олади.
СКМда 1200 та автомобилни сиғдира оладиган бепул тураргоҳ бўлади. Янги савдо марказининг қурилиши бир неча ойлардан буён давом этмоқда. Мажмуа Тошкентнинг Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида (М-5), Германия элчихонаси яқинида жойлашади.
Изоҳ (0)