Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2006 йил 20 мартдаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб ёзади «1news.uz» Оқ Ўрда матбуот хизматига таяниб.
Айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчи ташувчи автобус қатновлари йўқ, бу чегарани кесиб ўтишда ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатнинг ратификация қилиниши жорий йилда Чимкент ва Тошкент шаҳарлари ўртасида, келаси йилда эса томонларнинг бошқа йирик шаҳарлари ўртасида ҳам мунтазам автобус йўналишларини очиш имконини беради.
Протоколнинг ратификация қилиниши савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада ривожланишига ижобий туртки беради, шунингдек, аҳолининг ҳаракатчанлиги ошиши ва икки томонлама алоқалар мустаҳкамланишига имконият яратади.
Изоҳ (0)