Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида биринчи марта болаларда юқори технологик лапароскопик жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази пулмонология бўлими бошлиғи, профессор Фурқат Шамсиев, марказнинг 2-жарроҳлик бўлими бошлиғи Фаррух Ниёзов ва вилоят шифокорлари ҳамкорлигида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бўлди.
Навоийда илк бор болалар ўт тош касаллигида лапароскопик усулда ўт қопини олиб ташлаш ва лапароскоп тухум артерия ҳамда веналарни боғлаш жарроҳлик амалиётининг ўтказилгани ҳамкасбларимиз учун ўзига хос маҳорат дарси бўлди. Энг муҳими, вилоятдаги беморлар учун янги имконият яратилди.ЎзАнинг қўшимча қилишича, шифокорлар вилоятнинг Навбаҳор туманида ҳам бўлиб, беморларни тиббий кўрикдан ўтказган.Фаррух Ниёзов, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 2-жарроҳлик бўлими бошлиғи
Изоҳ (0)