Миср ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат пойтахтининг жануби-ғарбида террорчилар бошпанасига зарба берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Ҳужум натижасида 20 октябрь куни 16 нафар полициячининг ўлдирилиши учун жавобгар кўплаб террорчилар йўқ қилинди, деб маълум қилинди Миср телевидениеси орқали.
Зарбалар ал-Файюм шаҳрининг ғарбий томонида амалга оширилди. Бунга қадар махсус хизматлар террорчиларнинг ўрнашган ери бўйича маълумот тўплаган эди.
Жонли кучдан ташқари, катта миқдорда қурол, экипировка ва портловчи материаллар юкланган учта юк машинаси йўқ қилинди.
Изоҳ (0)