Афғонистон пойтахти Кобулнинг Вазир Акбархон туманида худкуш томонидан портлаш амалга оширилди. Бу ҳақда, Tolo News агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида етти киши ҳалок бўлган, 21 киши яраланган. Жабрланганларнинг кўпчилиги давлат хизматчиларидир.
Дипломатик корпуслар жойлашган туманда уюштирилган ҳужумни 13 ўсмир худкуш ижро этгани хабар қилинмоқда.
ИШИД террорчи гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)