Қирғизистоннинг сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков яқин ўттиз кун ичида мансабига киришади. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссиясининг 30 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган йиғилишида тузилма раиси Нуржан Жайлдабекова баёнот берди, деб хабар қилмоқда «ТАСС».
«Янги президент инаугурацияси шу йилнинг 1 декабридан кеч бўлмаган муддатда ўтказилади», — деди у.
Аёлнинг сўзларига қараганда, Жээнбеков мансабга келишининг кунини аниқлаштириш учун МСК мамлакат парламенти, шунингдек, амалдаги президент Алмазбек Атамбаев билан маслаҳатлашувлар ўтказади.
Изоҳ (0)