Тайбоксда муваффақиятли одимлаб келаётган Бобур Тоғаев Жаҳон Чемпионатида зафар қучди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Жаҳон Чемпионатига Хитойнинг Ченду шаҳри мезбонлик қилган. Тоғаев ярим финалда ўзининг принципиал рақиби бўлган хитойлик спортчи билан октагонга чиқиб, уни мағлуб этган. Ҳал қилувчи финал жангида эса россиялик Дмитрий Графов таслим этилган. Спортчининг мураббийи Фируз Тошевнинг сўзларига кўра, -67 килограмм вазн тоифасидаги тайбоксчилар орасида Бобур Тоғаев энг кучлиси.
Бобур Тоғаев 1993 йил Самарқандда туғилган. У 7 ёшидан тайбокс билан шуғулланади. 24 ёшли спортчи шу кунгача уч марта — 2010, 2011 ва 2012 йилларда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Осиё Ўйинларида эса икки бор ғолиб чиққан.
Тоғаевнинг бундай даражага чиқишида меҳнат қилган Фируз Тошев 2014 йил Малайзияда ўтган Жаҳон Чемпионатида энг яхши ҳакам деб топилган.
Изоҳ (0)