Ўзбекистонлик Хуршид Норматов АҚШда тўртинчи жангини ўтказди, деб ёзди «Оламспорт» нашри. Бунгача 3 та жангни ўз фойдасига ҳал қилган Норматов ҳақида кўпчилик яхши билмасди.
У профессионал боксда жанг қилади. Бу борада Хуршиднинг тўртинчи жангига Машантукет шаҳридаги Foxwoods Resort казиноси мезбонлик қилган. 6 раунд давом этиши кўзда тутилган жангнинг 1-раундидаёқ Норматов канадалик Брюс Лачмедиални нокаутга учратди.
26 ёшли Брюс Лачмедиал учун бу проф рингдаги олтинчи жанг ва тўртинчи мағлубият бўлди.
Изоҳ (0)