2005 йилдан буён Ироқ Курдистони етакчиси бўлиб келган Масъуд Барзоний 1 ноябрдан президентлик лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Барзоний лавозимни тарк этиш ҳақидаги режалари ҳақида ҳудуд парламентига йўллаган мактубида маълум қилди. Унда Барзоний президентлик ваколатларини мухторият ҳукумати, парламент ва суд органлари ўртасида тақсимлашни таклиф қилди.
Барзонийнинг президентлик ваколатлари муддати 1 ноябрь куни тугайди. Президентлик ва парламент сайловлари шу кунга мўлжалланган эди. Бироқ ўтган ҳафта расмий Бағдод билан инқироз кескинлашганлиги шароитида сайловлар номаълум муддатга кечиктирилганлиги эълон қилинди.
Изоҳ (0)