АҚШда 28 ёшли аёл олти ёшли қизини такси машинасида қолдириб, банкка ўғриликка тушди. Бу ҳақда New York Daily News хабар бермоқда.
Воқеа Нью-Йорк штатининг Лонг-Айленд шаҳрида рўй берди. Диана Марини 28 октябрь куни Chase банкига кириб, кассирга пулни унга бериш талаби ёзилган хат топширди.
Кассир унинг талабини бажарди. Марини банкни тарк этиб, қизи кутиб турган машинага ўтирди ва йўлига равона бўлди.
Полиция Маринининг изига чиқди, аёл талончиликда ва боланинг келажагига таҳдид солиш айблови билан ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)