Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг турли туманларида бўлиб, жойлардаги ўзгаришлар билан танишди.
ЎзАнинг хабарига кўра, Президент шаҳарнинг Яшнобод туманидаги «Ватандош» маҳалла фуқаролар йиғинида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари ва фаоллари билан учрашган.
«Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда коммунал, йўл-транспорт, таълим, тиббиёт, фан-техника соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва ечимини кутаётган долзарб масалалар хусусида сўз юритилди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Хабар беришларича, Шавкат Мирзиёев шу маҳалладаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўконида ҳам бўлиб, маҳсулотлар тури ва нархи билан қизиққан.
Изоҳ (0)