«Макдональдс» фаст-фуд тармоғи ресторанлари Хитойда Жингонгмен деб аталди. Хитой тилидан бу «тилла аркалар» деб таржима қилинади, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
CNN телеканалига кўра, овқатлар номи ўзгармаган. Компаниянинг Шанхайдаги ваколатхонаси кўра, ўзгариш фақат ХХРда рўйхатдан ўтган корхона номига оид бўлиб, бренд ўзгаришсиз қолади.
Йил бошида компания Хитойдаги бизнесининг 80 фоизи 2,08 миллиард доллар эвазига Citic ва Carlyle Group компанияларига сотиши маълум бўлган эди. Citic 52 фоиз акцияларни харид қилади, Carlyle ва «Макдональдс»га эса 28 ва 20 фоиз акция тегишли бўлади.
Изоҳ (0)