Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тунда олиб борилган техник ишлардан сўнг «Дарё» интернет-нашрининг веб-сайти янгиланган ҳолда муштарийларга тақдим этилди.

Эндиликда веб-сайтимизда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан амалдаги курслари, сиз яшаётган ҳудуддаги об-ҳаво маълумотлари каби кичик, аммо ўқувчилар учун муҳим қўшимчалар қўшилди.

Шунингдек, бош саҳифа ва рукнлардаги янгиликлар билан танишиб чиқиш имконияти қулайлаштирилди. «Кўпроқ янгиликларни юклаш» тугмасини босиш орқали саҳифани қайта юкламасдан янада кўпроқ янгиликлардан бохабар бўлиш мумкин.

Тез кунларда «Дарё»нинг янги мобил дастури ҳам тақдим этилади. «Дарё» таҳририяти ўз муштарийларининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб амалга оширилган ўзгаришлар барчага манзур бўлади, деб ишонади. Янгиликлар дарёсидан четда қолиб кетманг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди