Англия Премьер-Лигасининг 10-тури бугун — 28 октябрь куни старт олади. Шанба оқшомида 7 та учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Турнинг марказий ўйинида Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттино устозлик қилаётган «Тоттенҳэм»ни «Олд Траффорд»да қабул қилади. Айни вақтда ҳар икки клуб турнир жадвалида бир хилда очкога эга. «Шпорлар» ўтган мавсумни вице-чемпион сифатида якунлаган бўлса, «қизил иблислар» 6-ўрин билан чекланганди.
АПЛ беллашувларини Ўзбекистон учун трансляция қилувчи UzReport ва Futbol-TV телеканаллари бугуннинг ўзида 4 та беллашувни жонли намойиш қилади. Эртага эса яна 1 та учрашув жонли намойиш этилади.
Англия Премьер-Лигаси 10-тур беллашувлари 28 октябрь, шанба
«Манчестер Юнайтед» — «Тотенҳем» — 16:30 Futbol-TV«Уотфорд» — «Сток Сити» — 19:00«Ливерпуль» — «Хаддерсфилд» — 19:00 UzReport«Кристал Пэлас» — «Вест Ҳэм» — 19:00«Вест Бромвич» — «Манчестер Сити» — 19:00 Futbol-TV«Арсенал» — «Суонси» — 19:00«Борнмут» — «Челси» — 21:30 Futbol-TV
29 октябрь, якшанба«Брайтон» — «Саутгемптон» — 18:30«Лестер» — «Эвертон» — 21:00 Futbol-TV
30 октябрь, душанба«Бёрнли» — «Ньюкасл» — 01:00
Изоҳ (0)